TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Соч тўкилишини тўхтатамиз!

Аёлларга кўркамлик бахш этувчи безак – сочлардир. Улар соғлом жилокор ва мустахкам бўлиши жуда яхши, бироқ бундай бўлмаса нима қилиш керак? Шуни билиш жоизки, айнан сочларнинг ўсишига жавоб берувчи соч фоликулаларининг пойдевори эмбрионал ривожланишнинг 2 3 ойидаёқ бошланади. Биз дунёга келганимизда бошимизда майин туклар бўлади ва улар бир неча маротаб ўзгаради. Инсон ҳаёти давомида энг қалин ва мустахкам сочлар одатда ўсмирлик даврида бўлади. Ёш катталашгач, сочларнинг ўсиш цикли қисқаради ва борган сари ингичкалашиб, аста секинлик билан ранги ўзгаради, мустахкамлигини йўқотади ҳамда секин ўсади. Нотўғри овқатланиш ёки инфекциялар каби жиддий қоида бузилишлари сочлар дистрофияси ҳамда уларнинг тўкилишини келтириб чиқаради. Энг аввало сочларни атрофдаги турли зарарли таъсирлардан асраш ва қўшимча озиқлантириш керак. Сочларнинг тўкилиш муаммосини махсус шампун, витамин-минералли комплекслар ва шу каби қўшимча воситалар ёрдамида ҳал қилиш ўзига хос бўлмаган даво усули дейилади. Дарҳақиқат, айрим соч парваришига таалуқли воситалар таркибида фойдали ва парваришловчи компонентлар бўлиб, сочларга ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ўсишини рағбатлантиради. Витаминларнинг қабул қилиниши ҳам сўзсиз ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Улар зарур бўлган моддалар этишмовчилигини тўлдириб фолликулаларнинг озиқланишини яхшилайди. Сочларнинг тўкилишига қарши маҳсус препаратларни ишлатиш ҳам фойдали, дорихоналарда улар рецептсиз сотилади. Кўпинча аёллар дориларни 1 1,5 ой давомида қабул қилиб, натижасидан қониқадилар ва шу захоти даволанишни тўхтададилар! Бу катта хато!

Қанча тез бўлса шунча яхши. Ўсиш жараёнида сочларимиз фаол ўсиш фазасидан ўтади, у 8 йилгача давом этиши мумкин (буни тинчлик даври дейиш ҳам мумкин). Бу вақтда сочлар илдиздан озиқланмайди ва умуман унга боғлиқ бўлмайди. Тинчлик даври икки ойдан беш ойгача давом этиши мумкин ва бу вақт ичида сочлар сезиларли даражада ўзгаради. Хужайраларни ажралиши секинлашади, соч илдизи соч фолликуласидан ажралади, соч бош терисининг юқорисига кўтарилиб, тўкилади. Унинг ўрнига ушбу фолликуладан янги соч ўсади ва фаол ўсиш фазасига киришади. Тинчлик даврида меъёрий ҳисобда 15% соч бўлар экан. Патологик соч тўкилиши натижасида уларнинг миқдори 25% гача ва ундан ортиқ кўтарилади. Шунинг учун махсус таъсир кўрсатувчи препаратларни сочларнинг турғунлик давридан кўпроқ вақт қабул қилиш мақсадга мувофиқ — 5 ойдан кўпроқ. Бундай давомли даволашдан асосий мақсад – турғунлик даврини тўхтатиб, фаол ўсиш босқичини йўлга қўйиш. Чунки янги ўсиб чиқаётган соч чиқмасидан туриб этарли муолажа олиниши шарт. Фақат шу ҳолатдагина даволаш самарали бўлишига аниқ ишониш мумкин.

Сочлар мустахкамлиги. 5 6 та лавр япроғини бир литр сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб сўнг докадан ўтказиб олинади. Бу дамлама билан соч чайилса сочлар соғлом ва мустахкам бўлади.

Бананли ниқоб. Эзилган бананга 1 ош қошиқ суюқ асал қўшинг. Сочингизни ювгач ниқобни 20 дақиқага суриб қўйинг. Бошингизга полиетилен шапка кийиб устидан пахмоқ сочиқ ўранг. Сўнг сочларни илиқ сувда яхшиллаб ювинг. Ушбу муолажани 2 ҳафта давомида ҳар кеча қўллаш тавсия этилади.

Сочим тўкилмасин десангиз. Кузда 70 дан 120 гача соч толаси тўкилиши кузатилади. Сочнинг ўзига муолажа қилишдан аввал таомномангизга соч илдизларини мустаҳкамловчи моддаларни қўшиш лозим. Ёғ кислотасига тўйинмаган овқатлар сочларга яхши таъсир қилади. У зайтун ёғи, зайтун, кунгабоқар, қовоқ уруғи, балиқ, сабзавот ва меваларда бор. Кузда сочларни бироз кестириш керак. Шунда соч пиёзчалари калтароқ сочни тутиб туришда қийналмайди.
бека.уз

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!