TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТАҚДИРИНГИЗДАН РОЗИМИСИЗ?

Нега баъзилар бой-бадавлат, мен эса ойлик маошга яшайман? Нега дўстларим омадли, истараси иссиқ, муомаласи яхши, мен эса бу хислатлардан маҳрумман? Нега, нега?..

Руҳшунослар фикрича, инсонни қийноққа солувчи бундай саволларга жавоб топиш ёки уларга чек қўйиш учун бошқа саволларга жавоб ахтариш керак: мен кимман? Қўлимдан нималар келади? Одамлар ва ўзим учун нима қилдим?

Қуйидаги саволларга холисона жавоб берсангиз, тақдирингиздан қанчалик рози-норозилигингизни билиб оласиз. Ҳаётда ютуқлардан қувониш, хато-камчиликларни эътироф этиб яшаш керак. Зеро, кишининг ўз қусурларини тан ола билиши унинг бахт сари қўйган илк қадамидир.

  1. Нима деб ўйлайсиз: атрофдагилар сиздан яхшироқ кийнадими? Ҳа – 0, йўқ – 1.
  2. Бошқа уйга кўчиб кетишни хоҳлайсизми? Ҳа – 0, йўқ –1.
  3. Имкон бўлса, касбингизни ўзгартирасизми? Ҳа – 0, йўқ – 1.
  4. Бирор марта бошқа одам бўлиб қолишни хоҳлаганмисиз? Ҳа – 0, йўқ – 1.
  5. Бажарган бирор ишингиздан фахрланасизми? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  6. Ҳамкасбларингиз билан яхши чиқишасизми? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  7. Дўстлар билан муносабатингиз яхшими? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  8. Қариндошлар билан борди-келдингиз яхшими? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  9. Умр йўлдошингиздан кўнглингиз тўладими? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  10. Ташқи кўринишингиз ўзингизга ёқадими? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  11. Кечаси тинч ухлайсизми? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  12. Тез жаҳлингиз чиқиб, хафа бўласизми? Ҳа – 0, йўқ – 1.
  13. Фаол ҳаёт кечириш сизга ёқадими? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  14. Уйда бемалол дам олиб, ҳордиқ чиқарасизми? Ҳа – 1, йўқ – 0.
  15. Омад сиздан юз ўгирса, буни адолатдан эмас, деб ҳисоблайсизми? Ҳа – 0, йўқ – 1.

Натижаларни кўриб чиқамиз

9 баллдан юқори бўлса: сиз бахтли инсонсиз. Баъзан норози бўлиб ҳам турсиз, шахсий ҳаётингизда нималарнидир ўзгартиришни истайсиз. Лекин, умуман олганда, сиз йўқдан йўндириб, борни дўндириб яшайсиз!

4-9 балл: сиз омадли одамсиз, тақдирдан нолимайсиз, лекин имкон топилса, кўп нарсани ўзгартирган бўлардингиз. Яна озроқ интилинг, ўзингизни ва одамларни тушунишга ҳаракат қилинг, мақсадингизга эришасиз.

3 балл ва ундан кам бўлса: афсуски, ўзингизни омадсиз инсон деб ҳисоблайсиз. Кўп сиқиласиз, тақдирингиздан кўнглингиз тўлмайди. Ҳамма сизга душмандек туйилади, бошлиқ ёмон одам, уйдагилар ҳурмат қилмайди, деб уйлайсиз. Яхшиси, бахт қуши учиб келишини кутмасдан, курашга бел боғланг. Ишни оила аъзоларингизга яхшилик қилишдан бошланг!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!