TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Таҳдидкор тагликлар

Ҳозирда қатор ҳўл ушловчи болалар тагликлари кенг ташвиқ этилаётир. Бу тагликларни ўғил болаларда кенг қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслиги асослими?

Дарҳақиқат, бу тагликлар гигиеник тозалиги, иссиқни муқобил ушлаши билан, айниқса, қиз болалар учун жуда қулай. Аммо ўғил бола ва қизалоқлар жинсий тарбиясида бир-биридан фарқланувчи ўзига хосликлар мавжуд. Масалан, ривожланиш жараёнида ўғил болаларнинг жинсий аъзоларини ўта иссиқ тутиш зарарлидир. Ўғил болада ёрғоқ ичидаги ҳарорат тана ҳарорати бўлмиш 36оС-36,5оС дан 1-1,5оС гача паст, яъни 35оС-35,5оС бўлади. Айнан шу паст ҳарорат моякларнинг яхши  ривожланишига етарлича  имкон беради. Ҳаво ўтказмайдиган ҳар қандай тагликлар эса ёрғоқнинг қизиб кетишига олиб келиб, ўғил болалар жинсий ривожига салбий таъсир этиши боис хатарли ҳисобланади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!