TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТАЪТИЛДА ЗАҲАРЛАНИБ ҚОЛМАНГ

Ёзда кўпчилик юртимизнинг турли гўшаларига, баъзилар ҳатто хориж давлатларига саёҳатга отланади. Агар таътилим мароқли ўтсин десангиз, қуйидаги оддий маслаҳатларга қулоқ тутинг.

Биринчи масала – сув. Сизга нотаниш бўлган жойга борганда фақат сотувдаги шиша идишлардан сув ичинг.

Қуйидагилар мумкин эмас:

а) крандаги сувни ичиш ҳамда ундан овқат тайёрлаш;

б) муз солинган ичимликлар (улар қайси сувдан тайёрланганлигини ҳеч ким билмайди).

Бозордан харид қилган мева ва сабзавотларни қайноқ сув билан яхшилаб ювиб, пўстини арчиб истеъмол қилинг.

Озиқ-овқат. Биринчи кунданоқ маҳаллий ошхонада овқатланиш керак эмас. Ошқозонингизни синаб кўришнинг нима кераги бор?! Организмингизни янги муҳитга секин-аста ўргатинг.

Заҳарланишнинг дастлабки аломатлари (ич кетиши, қайт қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши) пайдо бўлган заҳоти, яхшиси, шифокорга мурожаат қилинг. Тўрвангизга олдиндан қуйидаги дориларни солиб қўйсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади: активлаштирилган кўмир, марганцовка, адсорбентлар. Шифокор етиб келгунча қуйидаги усулни қўллашингиз мумкин: туз солинган бир стакан сувни ичиб, ошқозонни ювиш ва токи организм тартибга келмагунча оч юриш.

Таътилингиз яхши ўтсин!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!