TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Телевизор узоқ умр душманими?

Яқинда 103-баҳорини қарши олган британиялик Гертруда Хиндли узоқ умр кўриш сирини ошкор этди – телевизор томоша қилмаслик.

“Дугоналаримнинг барида телевизор бор, менда эса йўқ. Чунки менга хотиржамлик керак”, – дейди Гертруда момо.

У қиролича Елизавета II нинг тахтга ўтириш маросимини ҳам, Жон Кеннедининг ўлимини ва Ойга одамнинг етиб боргани ҳақидаги хабарни ҳам телевизор орқали томоша қилмаган. АҚШдаги 11 сентябрь терактларини ҳам эътиборсиз қолдирган.

Гертруда Хиндли вақтини телевизор қаршисида ўтказиш ўрнига узоқ йиллар давомида кексаларни парваришлаш билан шуғулланган. Бундан ташқари, 1970-йилларда қаровсиз жониворлар учун бошпана ташкил этишга кўмаклашган. Хуллас, телевизор кўришга вақти деярли бўлмаган.

Момонинг фарзандлари йўқ, айни пайтда қариялар уйида яшайди. Жияни Ричард Хиндлининг таъкидлашича, момо чиндан ҳам дунёда нималар содир бўлаётгани билан қизиқмаган.

“Айнан шунинг учун ҳам бунчалик узоқ умр кўраётган бўлсак керак. У ҳеч қачон янгиликлар туфайли ташвишга тушмаган”, – дейди Ричард Хиндли.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!