TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТЕСТ: СПОРТ СИЗГА ҲАМРОҲМИ?

Қайси касб эгаси бўлманг, саломатликни асраш учун, албатта, жисмоний машқлар, иложи бўлса, спортнинг бирор тури билан шуғулланганингиз маъқул. Қуйидаги тест жисмоний имкониятларингизни аниқлашда ва ўзингизга мос спорт турини танлашда катта ёрдам беради, деган умиддамиз.

1. Сигарета чекасизми?

а) Йўқ (50 балл).

б) Ҳа, кунига беш-олтитадан (40 балл).

в) Кунига ўнтадан ортиқ (30 балл).

2. Тез юриб кетаётган бўлсангиз, ҳансирай бошлаганингиз қачон сезилади?

а) Бир неча қадам ташлагандан сўнг (10 балл).

б) Бир неча юз метрдан сўнг (30 балл).

в) Бир неча чақиримдан сўнг (40 балл).

3. Иккинчи қаватга кўтарилаётиб қандай нафас оласиз?

а) Бир текисда (20 балл).

б) Нафасим бўғилади (10 балл).

4. Жисмоний машқ қилаётганингизда, тўхташга сизни нима мажбур этади?

а) Нафас олишимнинг қийинлашиши (20 балл).

б) Мушакларимнинг чарчаши (40 балл).

5. Сув остида қанча вақт нафас олмай тура оласиз?

а) Ўттиз сония (30 балл).

б) Қирқ беш сония (40 балл).

в) Бир дақиқадан ортиқ (50 балл).

6. Кучли зўриқиш ва узоқ муддат жисмоний машқлардан сўнг ҳансирашингиз тез қоладими?

а) Йўқ (0 балл).

б) Гоҳида тез, гоҳида анчадан кейин (20 балл).

в) Ҳа (30 балл).

ЭНДИ НАТИЖАЛАРНИ ТЕКШИРИНГ

160 дан 230 баллгача. Нафас йўлларингизга ҳавас қилса арзийди. Сизга баскетбол, волейбол, теннис, сузиш билан мунтазам шуғулланишни маслаҳат берамиз.

60 дан 150 баллгача. Зудлик билан жисмоний машқлар қилмасангиз бўлмайди. Яхшиси, ҳар куни ўн дақиқадан сакраш машқларини бажаринг. Тўғри нафас олишга ўрганинг.

50 ва ундан кам балл. Нафас йўлларингизда муаммо борга ўхшаяпти. Спортнинг бирор тури билан шуғулланишни бошлашдан олдин тўғри нафас олишни ўрганганингиз маъқул. Кўпроқ пиёда юришни маслаҳат берамиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!