TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Android-смартфонлар учун мўлжалланган «TIB.uz» дастурини юклаб олинг

Одатда бирор дори керак бўлиб қолса, дорихоналарга қўнғироқ қилишни ёки дорихонама-дорихона кезишни бошлаймиз. Tib.uz мобил дастури эса сиз учун керакли дорини энг қисқа фурсатда излаб топишга ёрдам беради.

Сиз азизларга сайтимиз томонидан дориларни излаш бўйича Tib.uz мобил дастури ишга туширилганини маълум қиламиз. Ушбу мобил иловада фойдаланувчининг ва дорихоналарнинг жойи интерактив харитада акс этади. Сиз дориларни нархи бўйича саралашингиз, ўзингизга энг яқин бўлган дорихоналарни аниқлашингиз, дорихоналар оид тўлиқ – манзили, телефон рақами, иш соати, сиздан қанча узоқда жойлашгани ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Бундан ташқари, иловани тарк этмаган ҳолда дорихонага қўнғироқ қила оласиз.

Қидирув чоғида дорининг сиз учун керакли шаклдагисини (таблетка, сироп, малҳам, крем ва ҳ.), дозасини ва миқдорини, ишлаб чиқарувчи компания ва мамлакатни белгилай оласиз.

Дориларни излаш бўйича Tib.uz мобил дастури  Google Play дан бепул юклаб олишингиз мумкин. Илова Android платформасида ишлайди, тез орада iOS-версияси ҳам ишга туширилади.

Дорихоналарни биз билан ҳамкорликка чорлаймиз! Уланиш бепул.

 

tib.uz

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!