TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТИРНОҚЛАР НИМАЛАРГА МУҲТОЖ?

* Тирноқларнинг мустаҳкамланиши ва ўсишига витамин А ёрдам беради. У тухум, карам, исмалоқ ва сабзида кўп бўлади.

* В гуруҳидаги витаминлар тирноқнинг турли таъсирларга бўлган чидамлилигини оширади. Улар ёнғоқларда, пистада, жигар, гречихаларда мўл.

* Кальций танқислигида тирноқлар мўрт ва синувчан бўлиб қолади. Денгиз маҳсулотлари ва кунжут уруғи кальцийни етказиб беришда чимпионлар саналади.

* Организмда темир миқдори етарли даражада бўлса, тирноқлар тўғри ва ялтироқ бўлади. Унга дуккакли маҳсулотлар, анор, тухум сариғи ва петрушка кўкати бой.

* Магний ва рухсиз тирноқларнинг мустаҳкамланиши мумкин эмас. Магний манбаи – банан, картошка ва помидор, рухни эса балиқ ва денгиз маҳсулотларидан топасиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!