TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТИРНОҚЛАРНИ ҲАР КУНИ ПАРВАРИШЛАНГ

Гўзал ва соғлом тирноқ соҳибаси бўлишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, дангасаликни йиғиштириб, уларни парваришлашни бошланг.

  • Ҳафтада бир марта компресс қилинг. Ярим стакан кунгабоқар ёки зайтун ёғига дорихоналарда сотиладиган ёғли витамин А концентратидан 10 томчи қўшинг. Қоришмага тирноқ ҳажмидан сал каттароқ ва бир неча қаватларга букланган матоларни намлаб қўйинг.
  • Тирноқларингизга лимон шарбатини тез-тез суртиб туринг.
  • Тирноқ учун денгиз тузи солинган ванналар қабул қилинг. 1 стакан илиқ сувда 2 ош қошиқ тузни эритинг. Кейин унга ўрик ёки шафтолининг косметик мойидан икки томчи томизинг. Қўлларингизни 15-20 дақиқа солиб ўтиргач, сочиқ билан қуритиб артинг. Сўнг озиқлантирувчи крем суртинг. 2 ҳафта давомида ҳар куни муолажани такрорланг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!