TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тиш чўткани тоза тутинг!

Маълумки, ҳар бир одамнинг оғиз бўшлиғида жуда кўп микроорганизмлар бўладики, улар ҳеч қандай зарар қилмайди. Бироқ бу микроорганизмлар бошқа одамнинг оғзига ўтиб қолса, масалан, бир кишининг тиш чўткасини бошқа одам ишлатса, у касаллик қўзғатувчи бўлиб қолади. Улар гингивит, стоматит, пульпит периодонтит, тонзиллит каби касалликларни пайдо қилиши мумкин.

Иммун системаси сусайган одамда бу микроблар оғиз орқали ўпкага, буйракка, жигарга кириши ва зотилжам, нефрит, холецистит касалликларини пайдо қилиши ҳеч гап эмас.

Ҳар бир кишининг алоҳида тиш чўткаси бўлиши лозим. Уни тоза тутиш керак. Тишни тозалаб бўлганингиздан кейин чўткани чайингда, яхшилаб совунлаб, бошчасини юқорига қилиб стаканга солиб қўйинг (ҳар бир киши тиш чўткасига алоҳида стакан тутса, яхши бўлади). Ҳар 2-3 ойда чўткани алмаштиришни унутманг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!