TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тиш пастаси инфаркт ва инсульт хавфини аниқлашга ёрдам беради

Британиялик олимлар одатий тиш пастаси таркибида учрайдиган бирикма инфаркт ва инсульт хавфини аниқлашга ёрдам беришини аниқлашди. Мазкур кашфиёт миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Кембриж университети олимлари бемор қонига ўзида майда радиоактив моддалар заррачаларини сақловчи фторид натрий бирикмасини юбориб кўришди. Фторид натрий артериялардаги беқарор калций билан реакцияга киришиб, амалдаги услублардан кўра аниқроқ ташҳис қўйишга хизмат қилди.

Маълумки, калций артериялардаги атеросклероз хасталиги ривожланишида муҳим рол ўйновчи ёғли ва бошқа тиқинларнинг муҳим таркибий қисми саналиб, улар беқарорлашган вақтда қоннинг қуйқалашуви ва бошқа турли муаммолар, жумладан, инфаркт ва инсультни келтириб чиқаради.

Айни шу тиқинларнинг вужудга келаётганини қонга юборилган фторид натрий осонгина аниқлаб бериши мумкин. Бунда олимлар томирлардаги радиоактив фаоллик даражасини ўлчаб, айнан қайси қисмларда тиқинлар мавжудлигини белгилаб олишади. Натижада инфаркт ва инсульт хавфини бартараф этиш бўйича ўз вақтида тиббий муолажаларни бошлаш имкони туғилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!