TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тишларни тозалаш ақли заифликнинг олдини олади

Колумбия университети (АҚШ) олимларининг айтишича, тишларни мунтазам тозалаб туриш ақли заифликнинг олдини олади.

Улар 2,3 минг кўнглилли иштирокида тадқиқот ўтказишди. Маълум бўлишича, периодонтитни келтириб чиқарувчи микробларнинг кўпайиши одамнинг эслаб қолиш қобилиятини 3 баравар ёмонлаштирар экан. Олимлар бу микробларнинг артерияларни зарарлаши ва ўз навбатида хотирага таъсир қилишини айтишмоқда.

Милклари қонайдиган, кариес ва бошқа тиш касалликларига чалинганларнинг хотира билан боғлиқ муаммолар ҳамда Альцгеймер дардига чалиниш эҳтимоли катта.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!