TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Токсикоз қандай даволанади?

Токсикозни даволаш асосан парҳез ва сақлаш тартибига риоя қилишдан иборат. Масалан, кўпчиликда овқат исига, маълум бир маҳсулотга ёки бошқа токсикоз беморни кўрганда ҳам кўнгил айниши пайдо бўлади. Бундай беморлар то токсикоз даври ўтиб кетгунча шундай таъсирлардан сақланиб юриши керак.

Даволаганда имкон қадар дори-дармонларни кам қабул қилиш керак. Айниқса, биринчи уч ойликда эмбирон ҳосил бўлиш даври ҳисоблангани учун салгина ички ва ташқи таъсир натижасида ҳам ҳомилада ички нуқсон пайдо бўлиши мумкин. Лекин токсикознинг оғир ва ўта оғир даражасида дори-дармон билан даволамасдан иложи йўқ. Асосийси кўнгил айнишини тўхтатиш. Бунда бош мияни тинчлантирувчи дорилар берилади.

Касалликнинг енгил турида ўсимликлардан тайёрланган оддий дорилар тавсия этилади. Оғир турида бемор дориларни ича олмаслиги, қайт қилиб ташлаши мумкинлиги учун муолажа инекция орқали олиб борилади. Аёл қайт қилганда организмдан нимани чиқариб ташласа, шу моддалар томир орқали организмга юборилади.

Беморда ҳар куни назорат ва кузатувни йўлга қўйиш керак. Агар юқоридаги токсикоз белгиларидан бири аёлнинг аҳволига хавф солса, ҳомиладорликни тўхтатиш талаб этилади.

Агар аёл соғлом бўлишни ва соғлом фарзанд дунёга келтиришни чин дилдан истаса, оптимал туғиш ёшида фарзанд кўришга ва туғриқлар орасидаги муддатга риоя қилиши, ҳомиладорликдан олдин яхшилаб даволаниши лозим.

'Токсикоз қандай даволанади?' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3076">

    05.10.2017 @ 09:09

    Келинимни токсикоз жуда хам кучли икки моротаба хамилодороикни тухтатганмиз маслахат беринг

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!