TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ТОКСИКОЗ РИВОЖЛАНИШИГА САБАБ НИМА?

Ҳозирги кун тиббиёти токсикознинг ривожланиши нейрогуморал, нейрорефлектор ўзгаришлар билан боғлиқ, деган фикрда. Масалан, организм ҳомила пайдо бўлганини қандай билади, деган савол туғилади. Бунга бачадондаги рецепторларнинг таъсирланиши натижасида бош мияга борадиган импульслар сабаб бўлади. Соғлом, тўғри импульслар ҳосил бўлса, токсикоз юз бермайди. Соғлом, тўғри импульслар эса соғлом организмда бўлади. Тўғри ипмульслар ҳосил бўлса, ҳомиладорлик тўғри ривожланади. Организмда ҳомиладорликка хос ўзгаришлар нормал кечади ва ҳомиладорлик асоратсиз ўтади.

Аммо рецепторлар нотўғри, ёмон импульсларни қабул қилса, у ҳолда токсикоз жараёни содир бўлади. Бундай импульслар, албатта, организмнинг носоғлом эканлигидан дарак беради. Кўпинча оғир турдаги эрта токсикозлар ёш ва биринчи марта туғаётганларда учрайди. Чунки уларда бачадон ҳам, ундаги рецепторлар ҳам ҳали яхши ривожланмаган бўлади.

Токсикозга нейроимпульсларнинг бош миядаги анализ-синтез жараёнининг бузилиши ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ақлий меҳнат билан кўп шуғулланадиган ёки асаб тизими чарчаган аёлларда юз беради. Бундан ташқари, ошқозон-жагар касалликларида ҳам токсикознинг оғир кечиши кузатилади.

Яна бир ҳолатни эътибордан қолдирмаслиr керак, бу – елбўғоз. У ҳам оғир токсикоз ривожланишига сабаб бўлади. Ҳомила маълум сабабларга кўра (кўпинча вирус таъсирида) ривожланишдан тўхтайди. Ҳомилани озиқлантирувчи трофобласт ҳужайралари пуфакчаларга айланиб қолади. Пуфакчалар шишиб, ҳомилага ўхшаб тураверади, аёл туғмайди, аммо бу ҳолат оғир турдаги токсикозни юзага келтиради. Бу кўринишларнинг барчаси эрта токсикозда учрайди.

Кечки токсикоз эса қон босимининг кўтарилиши, пешобда оқсил пайдо бўлиши, оёқнинг шиши билан кузатилади.

Елбўғозда ҳам 12 ҳафтада яъни ҳомиладорликнинг биринчи ярмидаёқ хорионик гонадотропин гормони миқдорининг ошиб кетиши ҳисобига кечки токсикознинг белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Демак, токсикоз ҳаммада ҳам кузатилмайди. Бу касаллик асосан организми ҳали тўлиқ етилмаган аёлларда, асаб тизими, ички аъзолар ва эндокрин безлари хасталанган беморларда учрайди.

'ТОКСИКОЗ РИВОЖЛАНИШИГА САБАБ НИМА?' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-137">

    03.04.2015 @ 16:31

    Lekin ba’zi mutaxasislar toksikozni sog’lom organizmda ro’y beradi deyishadi-ku. Toksikoz bo’lgan ayollarda sog’lom bola tug’ilishi ko’p kuzatilgan. Organizm to’liq yetilmagan deyish ham noto’g’ri bo’lsa kerak. Chunki ikkinchi uchinchi farzandlarida va 30 yoshdan keyin homilador bo’lgan ayollarda ham kuchli toksikoz bo’ladi.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!