TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Токсикоз ривожланишининг олдини олса бўладими?

Эрта токсикозларнинг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлга қуйидаги тавсиялар берилади.

Эрталаб озроқ кўнгил айниб, озроқ сўлак оқиб, бир марта қайт қилиш токсикоздан огоҳлантирувчи белгилар ҳисобланади. Шундай ҳолат пайдо бўлганда токсикоз хавфининг олдини олиш учун ҳомиладорлар биринчи навбатда парҳезга жиддий эътибор беришлари керак. Масалан, уйғондими, дарҳол бирор нима еб олсин. Чунки ошқозонда кечаси билан тўпланган ошқозон шиллиқ безлари чиқарган секретлар организм ҳаракатга келгандан кейин уни таъсирлайди ва сафро қайт қилдиради. Егулик эса ошқозонда кечаси билан йиғилиб қолган секретни нейтраллайди. Шунинг учун ҳомиладор аёл турибоқ эрталабдан оғзига бирор нима солиб, яна бир оз ётгач, кейин ўрнидан туриши лозим. Ана шунда оғир кечадиган токсикознинг олди олинади.

Яна бир тасвия: ҳомиладор аёл нимани хуш кўрса, ана ўшани кундузи билан оз-оздан, тез-тез еб туриши керак.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!