TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тошкентда соғломлаштириш ҳафталиги бошланди

Пойтахтимиздаги кўп тармоқли туман марказий поликлиникалари ва бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида анъанавий чуқурлаштирилган тиббий кўрик бошланди.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирга туман тиббиёт муассасаларининг тор мутахассислари, оила шифокорлари билан бир қаторда Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, ОИТСга қарши кураш маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиалининг малакали шифокорлари, Она-бола скрининг хизмати вакиллари ҳам жалб этилди.

– Чуқурлаштирилган тиббий кўрикка беш мингдан кўпроқ аҳолини, жумладан, туғруқ ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларни қамраб олишни режалаштирганмиз, – дейди Юнусобод туманидаги 50-оилавий поликлиника бош шифокори Сайёра Каримова. – Бундай тадбирлар аҳоли орасида олиб борилаётган тиббий-профилактика ишларини янада яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш, кўрсатилаётган тиббий ёрдамни кучайтиришга хизмат қилаётир.

Ҳафталик мобайнида тиббий кўрик билан бир қаторда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўтказилади. Белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикка жалб этишнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари, ОИВ, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларнинг келажак насллар саломатлигига салбий таъсири хусусида мулоқотлар уюштирилади. uza.uz

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!