TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тозалик, соғлик ва беморлик ҳақида мақоллар

Бедард ёнида гапирсанг, боши оғрир.

Бемор ўзига ёқмаган овқатга ўч.

Бир кунлик иситма қирқ кунлик кучни олар.

Бойликнинг боши – соғлиқ.

Бола соғлиги – она бойлиги.

Бош армони бўлмаса, мол армони армонмас.

Бош роҳати – тан роҳати.

Дард ботмонлаб келар, мисқоллаб чиқар.

Дард келди, дармон кетди.

Дард филни пашшадек қилар.

Ёмон оғриққа – яхши ош.

Жон қақшағи жаҳонга сиғмас.

Жони ачимаснинг қошида бошинг ҳам оғримасин.

Жонингни олмаган касал ёнингда бўлсин.

Иситмани яширсанг, ўлим ошкор қилар.

Калла осган куни итдан, кир ювган куни битдан қутуласан.

Касал – битта, давоси – мингта.

Касал камайса, табиб касал бўлар.

Касал касал эмас, касални боққан касал.

Касал кулги суймас.

Касал кўрсанг, кўнгил кўтар.

Касалга асал ҳам бемаза туюлар.

Касалга сўз ёқмас, чарчаганга – ўйин.

Касални табиб эмас, ҳабиб тузатар.

Касални яширсанг, иситмаси ошкора қилар.

Касалнинг келиши осон, кетиши қийин.

Касалнинг яхши-ёмони йўқ.

Кечки овқат – заҳар, овқат егин саҳар.

Кир ювгандан супурги ҳам қўрқар.

Мол зўриқса, ўлади, одам зўриқса, ўлдиради.

Мол кетсин, пул кетсин, эсон-соғликка не етсин.

Мугуз лат еса, туёқ зирқирар.

Номард бўлсин, соғ бўлсин.

Одам аксирса ёзилар, мол – силкинса.

Ойда келсин, омон келсин.

Омон бўлган от минар, ола парча тўн кияр.

Омон бўлса шу бошим, яна чиқар шу сочим.

Омон бўлсанг, олам сеники.

Оч бўл, яланғоч бўл, саломат бўл.

Оч ҳолини тўқ билмас, касал ҳолини – соғ.

Оғриққа эмчи кўп.

Пишмаган этни егали бўлмас, қайнамаган чойни – ичгани.

Поклигинг – соғлигинг.

Ранг кўр, ҳол сўр.

Саримсоқ, саримсоқ еганнинг тани соғ.

Сиҳат тиласанг, кўп ема, иззат тиласанг, кўп дема.

Совуғинг ошса – давлат, иссиғинг ошса – қиёмат.

Соғликда хўрлик йўқ.

Соғ ақл – бол ақл.

Соғ олма шохидан тушмас.

Соғ танда – соғлом ақл.

Соғ юрак – тоғ юрак.

Суяк бутун бўлса, эт битар.

Тани соғга кунда тўй.

Тер тагида дард қолмас.

Тер чиққандан жон чиқмас.

Терлама тез ўлдирар, бола-чақани ғамга тўлдирар.

Тишсиз оғиз – тошсиз тегирмон.

Тоза кўзанинг суви тоза.

Тоза уйда дард қолмас.

Узоқ чайнасанг, узоқ яшайсан.

Уйи тозага гард юқмас, гард юқса ҳам, дард юқмас.

Чилим чеккан кишини, уриб синдир тишини.

Чучкурув билан жон кирар, эснаш билан жон чиқар.

Яширин дардга даво йўқ.

Ўзинг ётиқ бўлсанг, ичганинг қатиқ бўлар.

Қарамаган бошни бит ер.

Қорнинг очмасдан овқат егин, қорнинг тўймасдан қўл артгин.

Қутурганнинг куни – қирқ.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!