TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Жароҳатлар ультратовуш ёрдамида тезроқ битади

Британиядаги Шеффилд университети мутахассислари ультратовуш ёрдамида танадаги жароҳатларни икки‑уч маротаба тезроқ битириш мумкинлигини аниқлашди. Товуш тўлқинлари ҳаттоки ҳеч қандай даво чоралари ёрдам бермаслиги сабабли ампутация – тана аъзосини кесиб ташлаш ташҳиси қўйилган беморларга ҳам ёрдам бериши таъкидланмоқда.

Ҳомиладорликни аниқлашда қўлланилувчи юқори частотали товуш тўлқинлари организмда кечувчи табиий тикланиш жараёнини рағбатлантириб, яра ва жароҳатларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ультратовуш ёрдамида ампутацияга олиб келувчи диабет яраларини ҳам даволаб,тана аъзоларининг узоқ вақт ўз вазифасини тўлақонли бажаришига хизмат қилади. Шунингдек, бу усул яқин келажакда Ер юзида истиқомат қилувчи миллионлаб беморларнинг жуда секин битаётган жароҳатларини тезда тузатиб, оёққа туришига хизмат қилади.

Ушбу услубнинг яна бир устунлиги шундаки, товуш тўлқинлари жароҳатнинг битишига хизмат қилувчи ҳужайраларни табиий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлгани боис, бошқа дори воситаларидан фарқли равишда, ўзидан ҳеч қандай асорат қолдирмайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!