TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

УМУРТҚАДАГИ МУАММОЛАР – ДАРДЛАРНИНГ ДАРАКЧИСИ

Умуртқа билан боғлиқ муаммолар қад-қоматнинг бузилишига олиб келади. Бу эса жуда хунук. Бироқ энг муҳими – оғриқ сабабининг ички аъзоларга тарқалиши.

Умуртқа устуни деформацияга учраганда нерв импульсининг тегишли аъзога боришини ишдан чиқаради. Натижада унинг ишига ҳам салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Негаки, ички аъзоларни муайян ҳолатда тутиб турувчи боғловчи аппарат умуртқага боғланган бўлади. Агар у ҳолатини ўзгартирса, аъзоларнинг жойидан силжиши юз беради ва улар ҳам яхши ишламай қўяди.

Умуртқанинг бўйин соҳаси – кўпинча бош оғриғи, хотиранинг сусайиши, кўриш, эшитиш қобилиятининг бузилиши ва бошқа нохушликларга сабаб бўлади.

Кўкрак соҳаси остеохондрозида юрак ва қорин оғриши мумкин. У ошқозон, ўт пуфаги ва қорин бўшлиғининг бошқа аъзоларидаги касалликларга ўхшаб кетади.

Агар бел соҳаси шикастланса, сийдик ажралиши ва жинсий аъзолар фаолияти бузилиши мумкин.

Кўпгина касалликларда белда иккиламчи оғриқлар кузатилади. Оғриқ ҳисси орқа мияда нервлар орқали ўтиб, бошда пайдо бўлади. Натижада умуртқанинг мазкур соҳасининг ўраб турувчи мушаклар рефлекторли зўриқади. Муаммоли ҳудудда ҳаракат чекланади, қон айланиши ёмонлашади, шиш пайдо бўлиши мумкин. Секин-аста умуртқанинг ўзида ҳам ўзгаришлар бошланади. Оғриққа сабаб бўлган аъзо эса ўзини янада ёмон ҳис қила бошлайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!