TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ундирилган уруғлар – кони фойда

Организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини ундирилган уруғлар орқали қоплаш мумкин. Улар нақ фойданинг кони! Масалан, ундирилган қовоқ уруғи, энг аввало, рухга бой бўлиб, стрессда фойдали, ақлий фаолликни кучайтиради, хотирани мустаҳкамлайди. Шунингдек, рух репродуктив функцияни яхшилайди, жумладан, жинсий қувватни оширади.

Ундирилган ловия эса витамин С, темир ва калий манбаи. Шу боис, уни таомга қўшиб истеъмол қилинса, моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек, вирус ва микробларга қарши курашда ёрдам беради. Бундан ташқари, атеросклероз ва қандли диабет профилактикаси учун яхши.

Буғдой майсаси таркибидаги витаминлар тери ва соч ҳолатини яхшилаб, организмни тозалайди, иммунитетни кўтариб, юрак-қон томир ва онкологик касалликларнинг олдини олади. Мутухассисларнинг фикрича, буғдой майсаси ёшартириш хусусиятига эга. Кимда-ким уни мунтазам истеъмол қилиб турса, умрини анча узайтириш имкониятига эга бўлар экан. Сумалак учун буғдой ундирилишининг сабабини энди тушунгандирсиз?

Уруғларни қандай ундириш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, маслаҳатимизга диққат қилинг: совуқ сувда яхшилаб ювилган донни чуқур идишга солиб, устидан сув қуйинг – сув доннинг юза қисмини бутунлай беркитмаслиги лозим. Устига дока ёпиб, илиқ жойга қўйиб қўйинг. 6-12 соатдан сўнг сув юзасига қалқиб чиққан донларни олиб ташланг. Сувини тўкиб, донни яна сувга намлаб қўйинг. Майса 2-3 кунда униб, бўйи 1-3 мм.га етади. Узунлиги 1 мм.га етганда уларни яна ювиб, бироз қуритиш керак. Шундан сўнг улар истеъмол қилиш мумкин.

Эсингизда бўлсин: ёш майсалар кесиб олингандан 20 дақиқа ўтар-ўтмас ўзининг шифобахш хусусиятини йўқотади. Ундирилган уруғларни совутгичда икки кунгача сақлаш мумкин. Истеъмол қилиш меъёри – кунига 50-100 грамм. Ундирилган донлар сизга бемаза туюлса, майдалаб, бошқа таомларга қўшиб истеъмол қилинг. Шунингдек, ёнғоқ, асал, сархил ёки қуруқ меваларни қўшиб, улардан ажойиб таомлар тайёрлаш мумкин. Яшил майсалардан салат ёки турли таомларни безаш учун ҳам фойдаланишади.

Диққат: ундирилган уруғлар ҳазм аъзолари касалликлари зўрайганда, шунингдек, болалар ва кексаларга мумкин эмас.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!