TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Хўш, нима етишмаяпти: витаминми ёки минерал?

Организмингизнинг қайси витамин ва минералларга эҳтиёжи баландлигини билмоқчимисиз? Марҳамат, аниқлашга ёрдамлашиш биздан, организмни тўйинтириш эса сиздан.

Сиздаги…

…кўз қизариши В гуруҳидаги витаминлар етишмаслигини билдиради.

Қачонки кўз олмасидаги майда қон томирлар яллиғланса, кўзда қизариш пайдо бўлади. Бу витамин В2 ва В6 га эҳтиёж ортганлигидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Мазкур витаминлар кўзда суюқлик ажралишининг тартибга солинишида қатнашади, бироқ уларнинг керагидан ортиғи томирлар функциясини бузади.

В гуруҳидаги витаминлар сут маҳсулотларида, балиқ, гўшт (айниқса, жигарда), ёнғоқда мўл бўлади. Витамин В2 ва В6 нинг кундузги меъёрини 200 г скумбрия (денгиз балиғи) ёки 45 г ёнғоқдан олишингиз мумкин.

…мушак хуружлари ёки уйқусизликка магний етишмовчилиги сабаб бўлади.

Бу минерал нерв сигналларининг миядан мушакларга узатилиши ва орқага қайтиши учун зарур. Организмга магний етишмаслиги меъёрий уйқу ритмининг ва тетикликнинг йўқолишига олиб келади.

Магнийни кепакли нон, макарон, жигарранг гуручдан, қуруқ мевалар, қўзиқорин ва ёнғоқлардан олиш мумкин. Бироқ диетологларнинг фикрича, магнийнинг кунлик миқдорини фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш қийин. Шунинг учун магний етишмовчилиги юзага келганда тиббиёт ходимлари унинг ўрнини тўлдиришда биологик фаол қўшимчалар ёки витамин комплексли (таркибида кальцийси бўлмаган) ҳаб дорилардан фойдаланишни тавсия қилишади.

Парҳезда сут, балиқ маҳсулотлари ҳамда брокколи қўшилган таомлар кўп бўлмаслиги керак. Чунки кальций магнийнинг сингишига тўсқинлик қилади.

…давомли депрессия, стресслар В гуруҳидаги витаминлар ва магний танқислигидан дарак беради.

Улар миямизга ферментлар ишлаб чиқариш учун зарур. Ферментлар барча аъзо ва тизимларнинг ишлашини таъминлайди, улар, айниқса, ақлий ривожланиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун муҳим. Стресс ва давомли депрессия пайтида уларнинг организмдаги даражаси сезиларли пасаяди.

…тез-тез такрорланувчи циститлар, витамин С етишмовчилигидан юзага келади.

Агар цистит сабабчиси зарарли бактериялар бўлса, унда фақатгина медикаментлар ёрдамида даволаниш мумкин. Инфекциянинг олдини олиш учун эса аскорбинка қабул қилишнинг ўзи етарли. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, витамин С пешоб йўллари шиллиқ қавати кислоталилигини оширади. Бу микроблар кўпайиши учун ноқулай шароит ҳисобланади.

Витамин С нинг кунлик миқдори (60 мг) битта олма ёки иккита унчалик катта бўлмаган киви ҳамда бир стакан апельсин шарбати таркибида мужассам. Ортиқча истеъмол қилиб қўйишдан чўчиманг: организм ўз эҳтиёжини олгач, қолгани пешоб орқали чиқиб кетади.

…муздек кафт ва оёқлар селенга эҳтиёж кучайганлигидан далолат беради.

Селен қалқонсимон без фаолияти учун зарур, у организмда муҳим гормонлар ишлаб чиқарилишида қатнашади. Гормонлар моддалар алмашинувини тартибга солиш билан бирга қон айланишини ҳам қўллайди. Бироқ томирларнинг тугаш қисми жудаям ингичка ва юракдан узоқ бўлгани боис, қон айланишидаги салгина кучсизлик ҳам кафт ва оёқ ҳароратида билинади.

Селен ёнғоқ, писта, дуккакли экинлар, балиқ, денгиз маҳсулотларида бор. Унинг кунлик миқдорини 200 г треска ёки горбуша (балиқ турлари) таъминлайди.

…жароҳатлар вақтида кўп қон кетиши витамин К етишмовчилигини билдиради.

Бу витамин кам ўрганилган, бироқ унинг қон қуюлиши учун зарурлиги аллақачон аниқланган. Агар витамин К танқислиги юзага келса, кўп қон йўқотилиши мумкин.

Витамин К ни яшил сабзавотлардан, нон, гўштдан олиш мумкин.

…тез-тез кузатилувчи кўкаришлар ва оғиздан ҳид келиши витамин С га эҳтиёжни билдиради.

Усиз тери осон зарарланади, шунинг учун кўкаришлар енгил туртилишлардан ҳам ҳосил бўлаверади ва узоқ вақтгача йўқолмай туради.

Витамин С ёқимсиз ҳидни чақирувчи ортиқча хилт ва токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайиб кетса ҳам ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Микробларни қувиш учун витаминли бирор нима енг, масалан, апельсин ёки гилос.

…ланжлик, ҳафсаласизлик темир моддаси етишмасиги туфайлидир.

Бу микроэлемент ёрдамида организмда ишлаб чиқариладиган гемоглобин ўзи билан бирга оқсил, кислороднинг маълум бир микдорини олиб юради, яъни гемоглобин қанча пасайса, танамиздаги тўқималар шунчалик кам ҳаво олишади.

Темирнинг асосий манбаи – қизил гўшт. Темирнинг бир кунлик дозаси 100 г жигар таркибида бор. Бу микроэлемент, шунингдек, қуруқ мевалар, тухум, цитруслар ва сабзавотларда ҳам мужассам. Уларнинг таркибида витамин С мавжудлиги темирнинг сўрилишини тезлаштиради. Айтганча, чой бу жараённи ёмонлаштиради.

…мушакларнинг санчиб оғриши калий етишмовчилигини билдиради.

Калий танқислиги нерв импульслари ўтказувчанлиги ҳақида гапиради ва мушакларнинг кучсизланишига, хуружлар ва санчиқли оғриқларга олиб келади. Калий даражаси алкоголь, қаҳва ва тамакини суиистеъмол қилиш оқибатида пасаяди.

Калий ёнғоқ, киви, банан ва дуккаклилар таркибида сероб. Айниқса, картошкада мўл.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!