TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Хафақон этгувчи сурон

Замонамиз ёшларининг барчаси ҳам мустаҳкам сиҳат соҳиблари десак, адашамиз, албатта. Чунки жисмоний фаоллик аллақачон ўз ўрнини компютер рўпарасида уззукун ўтиришга бўшатиб берди. Натижада «қартайиш»га хос касалликлар сирасига кирувчи хафақон (гипертония) дарди забардаст ёшларни ҳам ўз комига олмоқда. Бу эса қон босими кўтарилишига мойил ёшлардан ёки соғлиқни ёки хафақоннинг сабабларидан бири бўлган «кўнгилочар маскан» — дискотекага ошноликнинг бирини танлашларини талаб этмоқда.

 АҚШдаги Мичиган университети олимларининг «иблисмаскан»ларга менгзалаётган дискотекаларда олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, кучли шовқин – сурон шубҳасиз, қон босимини кескин оширар экан. Шовқиннинг ҳар 10 децибелга ошиши қон босимнинг 2 мм симоб устуни даражасида кўтарилишига олиб келар экан. Бу эса юрак коронар томирлари хасталикларига мойилликни 5 фоизга, инсулт, яъни мияга қон қуйилиш дардига йўлиқиш хавфини 10 фоизга оширар экан. Демак, дискотекалар асло кўнгилочар масканлар эмас, балки дардга ошно этувчи ошёнлар сирасидан экан.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!