TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Хурракнинг давоси

Одам нега хуррак отади? Хуррак отишга кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунингдек бурун полиплари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай ва лаклук яллиғланади ҳамда бир мунчақалин тортади, бурун-ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда манфий босим ҳосил бўлади.

Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан бурун-ҳалқумга ўта туриб юмшоқ танглайни тебратади, натижада одам хуррак отади.

Хуррак отаётган пайтда одам бошқа ёнбошга ағдарилиб олганда хуррак кўпинча тўхтайди. Хуррак отмаслик учун қуйидаги оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида бир неча қаватқилиб қаттиқроқ қилиб буклаб олинг-да, энсага қўйинг, устидан дока билан бошингизни қўшиб боғланг. Шундай қилсангиз, чалқанча ётолмайсиз, ёнбошлаб олишга мажбур бўласиз.

Агар бу усул ҳам ёрдам бермаса, врачга боринг. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш учун баъзан операция қилишга тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик муолажалар (механик микромассаж, иссиқлик таъсири) ҳам яхши ёрдам беради. Ана шундан кейин юмшоқ танглай ва лаклук ҳажми нормаллашиб қолади, бурундан эркин нафас ола бошлайди ва хурракдан қутулади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!