TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Юртимизда силга қарши курашиш бўйича янги дастур бошланди

Ўзбекистон ва АҚШнинг Халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) ҳамкорлигида сил касаллигига қарши курашиш бўйича дастур ўз ишини бошлади.

USAIDнинг беш йиллик дастури Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашишни кучайтириш хизмати бўйича кўмакнинг асосий қисми ҳисобланади. Ушбу кўмак доирасида аҳолининг мақсадли гуруҳига тўғри ташхис қўйиш ва уни даволаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги беморларни даволаш кўзда тутилган.

Сил касаллигига қарши курашиш бўйича USAID ўз дастурини Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DOTS Республика маркази, Саломатлик ва статистика институти ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳага жами 7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!