TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Заъфарон юракни қувватли қилади

Заъфарон – савсаргулдошлар оиласига мансуб субтропик ўсимлик оналигининг қуритилган тивитларидир. Халқ табобатида заъфаронли чой юраги заиф ва нафаси қисадиган касалларга ичирилган. Заъфарон тўғрисида Ибн Синонинг фикри қуйидагича: «…Буриштирувчи ва эритувчидир. Бунда буриштириш ва елимлар хусусияти бўлганидан етилтирувчи ҳамдир. Иссиқлиги мўътадил бўлиб, тиқилмаларни очади: Сасишни тузатиб, ички аъзоларни кучайтиради. Заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли қилади. Балғам кўчишини осонлаштиради ва нафас аъзоларини кучли қилади».

Ярим литрли чойнакка 15-20 тивит (пичоқ учида олинган) заъфарон, 1 чой қошиқ олий навли кўк ёки қора чой солиб, устидан қайноқ сув қуйилади. Сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилади, шунда у яхши шира беради. Чой оз-оздан ҳўплаб ичилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!