TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ЗАХМНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Афсуски, сўнгги йилларда жинсий йўл билан юқадиган касалликлар сони бирмунча кўпайгани кузатилмоқда. Шулардан бири захм (сифилис) бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё буйича ҳар йили тахминан 12-13 миллион киши ушбу хасталикка чалинар экан.

Захм сурункали, юқумли таносил касаллиги бўлиб, уни оқиш трепонема қўзғатади. У ўзига хос клиник кечиш даврига эга, фаол клиник кўриниш даври билан яширин давр алмашиниб, бу вақтда терида билинар-билинмас яллиғланишлар ва чуқур специфик инфекцион гранулемалар пайдо бўлади. Бу гранулемалар кейинчалик некротик йўл билан ириб парчаланиши оқибатида уларнинг ўрнида чандиқ қолиши кузатилади.

Захм хасталигининг иккита тури мавжуд, улар туғма ва орттирилган захм деб аталади. Агар янги туғилган чақалоқда захм борлиги аниқланса, бу онасидан ўтган ҳисобланади ва туғма захм деб аталади. Орттирилган захм эса ҳаёти давомида захм касаллигини юқтирган беморларда кечади.

Захмнинг клиник белгилари беморда касаллик қайси даврда кечаётганлиги билан характерланади. Касалликнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи даврлари бор. Бирламчи даврида бемор танасининг захм  қўзғатувчиси юққан жойида ҳажми мош донасидан то танга шаклидек катталикда бўлган яра ёки эрозиялар ҳосил бўлади. Касалликнинг бу аломатлари оғриқсиз бўлганлиги сабабли беморни безовта қилмайди.

Кейинчалик эса чов соқасида лимфа безларининг катталашиши кузатилади. Маълум вақтдан, яъни, 2-3 ҳафтадан кейин касаллик қўзғатувчиси қонга ўтади. Шундай қилиб, умумий ҳисобда 4-8 ҳафтадан сўнг яра ва эрозиялар битади, касаллик иккинчи даврга ўтади. Иккиламчи давр 2-4 йил давом этади. Бу вақт мобайнида тери ва шиллиқ қаватларида қизил тугунчали тошмалар тошади, улар дам йўқолиб, яна тошиши мумкин.

3-5 йилдан сўнг захмнинг учинчи давр бошланади. Бемор танасида дўмбоқчалар, гуммалар пайдо бўлади. Бунинг оқибатида эса юрак, қон томир, жигар, буйрак, бош ва орқа мия тўқималари емирила бошлайди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бу даврда захм касаллиги билан оўриган беморлар атрофдаги кишиларга касаллик тарқатувчи манба бўлиб ҳисобланади.

Захм асосан жинсий алоқа орқали юқади, тартибсиз жинсий ҳаёт кечирадиган кишининг бу касалликни юқтириш эҳтимоли катта. Сўнгги йилларда захмнинг қон орқали юқиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Аммо гематология институтларида керакли чора-тадбирлар қўлланилиб, беморларга қўйиладиган қонлар турли юқумли касалликларга текширилмоқда.

Касалликка бактераскопик, бактериологик ва сериологик таҳлил орқали ташхис қўйилади. Бугунги кунда бундай ташхис қўйиш усуллари республикамизнинг барча тери-таносил касалликлари диспансерларида амалга оширилмоқда. Агар ушбу касалик билан оғриган беморлар ўз вақтида шифокорга мурожаат этиб, керакли муолажаларни олсалар, бутунлай соғайиб кетадилар. Беморлар 3 йил давомида шифокор назоратида бўладилар.

Захмга чалинмаслик учун аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш лозим. Яъни, беморнинг артинадиган сочиғи, овқатланадиган идиш-товоғи ва фойдаланадиган орасталик буюмлари ҳам алоҳида бўлиши керак. Қолаверса, бетартиб жинсий алоқадан тийилиш муҳим аҳамиятга эга.

'ЗАХМНИНГ ЗАРАРЛАРИ' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3100">

    12.05.2018 @ 19:03

    Рахмат ердам учун менда булганди дориларини уз вактида олдим кейин йуколд бу касаллик ,орадан бит йил утиб яна чикяпти довом этсам буладими доволанишни йук булиб кетмайдими бу касаллик??

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!