TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ЖЎШҚИНЛИКНИНГ КАЛИТИ

Қадим замонларданоқ одамлар жинсий қувватни оширувчи омилларни излаб топиш, бунинг учун турли таомларни тайёрлашга уринишган. Масалан, юнонлар муҳаббат ўтини алангалатиш учун ёш эчки гўшти, янги қайнатилган тухум ейишни тавсия этганлар. XV асрда ёзилган бир пазандалик китобида шундай дейилган: «Наҳорга бир дона тухум сариўини ейиш ёки уч кун канда қилмай пиёз ва тухум истеъмолқилиш билан ўзингизда қувват ҳамда ширин хаёл парвозига эга бўласиз».

Абу Али ибн Синонинг «Шаҳвоний қувват ҳақида рисоласи»да қайд этилишича, қуйидагилар қувватбахш таомлар сирасига киради: барча ёғсиз бўлмаган қуритилган гўштлар, пиёз ва пиёздан тайёрланадиган табоҳалар (тухум, пиёз ва тўғралган гўшт қўшиб пишириладиган таом), ҳалим, тандирда пишадиган таомлар, қовурмалар.

Шаҳвоний қувватбахш маҳсулотларга қўй гўшти, бедана, қирғовул, чумчуқнинг гўшт ва тухумларини киритиш мумкин. Қувватбахшлик борасида қази-қарта, пўстдумба алоҳида таърифланади.

Машҳур олим Фрейднинг фикрича, жинсий алоқага қувват бағишлайдиган самарали восита жавдар унидан ёпилган кулчалар, қовоқ уруғи, меваларнинг қоқилари, қўзиқоринлар, ерга тўкилиб тушган олмалардир.

Шунингдек, ёнғоқ, нўхат, ловия, мош еб туриш ҳам фойдали.

Қадимда украин ва рус табиблари жинсий қобилиятни ошириш учун сутда қайнатилган шолғомни сабзи суви билан аралаштириб, озгина асалқўшиб, чорак стакандан кунига 4 маҳал, овқатланишдан олдин ичишни тавсия этганлар.

Ас-Саъиду-с-Самарқандийнинг таърифига қараганда, бедана гўшти ниҳоятда қувватбахшлиги билан ажралиб туради. У шундай ёзади: «Анинг эти тамоми қушларнинг этидан яхшидур ва меъдадин тез ўтувчи ва шаҳватга ҳаракат бергувчидир. Кўп емоқ баданнинг қичувига сабаб бўлур ва анинг ислоҳи тоза ёғлардир. Ва ани ёғ ичида пиширмоқ кабоб қилмоқдин яхшироқдур».

Кашнич ички жинсий аъзоларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Бунинг учун кашнич уруғидан 1 чойқошиқ олиб, устига 1стакан қайноқсув қуйилади ва 30 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин 1 ошқошиқдан ичилади. Бундай амал шаҳвониятдаги функционал бузилишларда ижобий натижа беради.

Шайх Нафаулийнинг «Араб муҳаббат санъати» рисоласида шундай маълумот берилган: «Никоҳ тўйидан олдин парҳезга қатъий риояқилиш керак. Овқатда фақат қовурилган пиёз ва тухум сариғини истеъмолқилиш керак. Бу эса дил рози билан ишқий муносабатни қиёмига етказади».

 

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!