TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Жигар ва ўт пуфагининг сурункали касалликларида парҳез

Бу парҳезга узоқ вақтгача риоя қилиш керак бўлади, акс ҳолда касаллик зўрайиб, бемор ўзини ёмон ҳис қилиши, ўнг қовурғаси ости оғирлашиб, оғриши, кўнгил айниши, иштаҳаси пасайиб, касалликнинг бошқа аломатлари пайдо бўлиши мумкин.

Парҳез жигарни жуда авайлайдиган, бузилган фаолиятни изга соладиган, шунингдек ўт йўллари фаолиятини яхшилайдиган тарзда тузилади. Бемор кунига 4-5 маҳал, доим бир ҳил пайтда овқатланиши керак, шунда жигар ўз вазифасини яхшироқ уддалайди. Овқат илиқ ҳолида тановул қилинади. Касаллик зўрайган даврда қайнатма ва эзилтирилган овқатларни ейиш тавсия этилади. Парҳез таомларга қийин эрийдиган ёғлар кам ишлатилади, оқсил ва углеводлар эса меъёр атрофида бўлади.

Овқатни қайнатиб ёки буғда пишириб ейиш керак, ёғда қовуриш мумкин эмас. Касаллик енгиллашган даврда овқатни салгина қовуриб тайёрлаш (ўсимлик мойида) мумкин.

Сабзавот ва ёрмалардан эзилтириб пиширилган гўштсиз таомлар (сўк оши, карам шўрва, шолғом шўрва), шунингдек ёғсиз гўштдан қийма шўрва, шовла ва ҳоказолар, сут оши ва бўтқалар (угра оши, ширқовоқ, ширгурунч, ширчой), сузма, ўсимлик ёғи ва сариёғ, мева сабзавотлар, уларнинг шарбати тавсия этилади. Наъматак қайнатмаси жуда фойдали бўлади.

Беморга қовурилган, ёғли, совуқ, шўр ва аччиқ овқатлар бериш мумкин эмас.

Агар ўт димланиб қолиши ҳодисалари бўлса, овқатга кўпроқ ўсимлик мойлари (пахта, салат ёғи, кунжут, кунгабоқар, соя ва зайтун мойлари) ишлатилади, чунки улар ўт ҳайдайди, бундан ташқари таркибида носпецифик ёғ кислоталари бўладики, ёғ алмашинувида қатнашадиган ва жигарда ёғ тўпданишига йўл қўймайдиган липолитик ферментларнинг фаолиятини кучайтиради.

Жигарнинг сурункали касалликлари зўрайганда оқсилли маҳсулотларни кўпроқ бериш тавсия этилади. Агар оқсилли маҳсулотлар организмга кам тушадиган бўлса, жигарнинг синтезлаш фаолияти бузилади, у ишлаб чиқарадиган ферментлар фаоллиги пасаяди, жигарнинг тўқимаси аста-секин бузила боради.

Энг қимматли оқсиллардан бири соя оқсилидир. Унинг биологик қиммати товуқ туҳуми оқсилига нисбатан жуда юқори (83 фоиз). Соя маҳсулотлари (соя уни, соя концентрати) сурункали гепатитда яхши фойда қилади.

Бу парҳезнинг турлари

Эҳтиётлаб-авайловчи тури ўт халтасини жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташлашдан кейин буюрилади. Парҳез овқатлар калорияси паст, ёғ ва карбонсувлар чегараланган бўлади, оқсиллар миқдори эса меъёрида қолади. Қуйидагилар: ёрмаси эзилтириб пиширилган сабзавотли ва сутли суюқ ошлар, миллий овқатлардан ширқовоқ, ширгуруч, шовла, мастава, карам шўрва, угра оши, сўк оши, қайнатма шўрва тавсия қилинади. Таомлар сариёғда ёки ўсимлик мойида тайёрланади. Сут-қатиқ маҳсулотлари, жумладан творогни кенг истеъмол қилиш мумкин. Қайнатиб ёки бўғда пиширилган қовоқ, сабзи, лавлаги, картошкани эзиб тановул қилиш беморга яхши ёрдам беради. Овқатланиш тартиби – кунига 5-6 маҳал.

Липотроп-мой ишлатиладиган тури. Бу парҳез ўт димланиб қолиши синдромлари устун келиб, ўт чиқариш йўллари ва йўғон ичакнинг гипомотор дискинезияси бор беморларга тавсия қилинади. Парҳез овқатлар оқсилли липотроп маҳсулотлар ва ўсимлик мойлари билан бойитилган, бу эса ўт ажралишини кучайтиради. Осон ҳазм бўладиган углеводлар камайтирилади.

'Жигар ва ўт пуфагининг сурункали касалликларида парҳез' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3102">

    25.05.2018 @ 23:08

    хўкна (клизма) билан ўт пуфагини ювиш мумкинми,мумкин бўлса қанаканги гиёхлар билан қилинади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!