TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Жинсий майлнинг бузилишлари

Гомосексуализм – айни жинсдаги шахсга нисбатан жинсий майл ҳис қилиш. Гомосексуализм латент ёки беркинган бўлиши мумкин, бунда турли психологик муаммолар туғилади. Аёллар гомосексуализми сапфизм, трибадия, лесбий севгиси; эркаклардагиси уранизм термини билан белгиланган.

Садизм – жинсий шерикка жисмоний оғриқ келтиришга интилиш, сексуал асабийлашиш мақсадидаги азоб. Садистларга хос бўлган майл сексуал фантазиялар билан чегараланиши мумкин.

Мазохизм – жинсий шерикдан оғриқ ёки қийноқ талаби.

Фетишизм – жинсий майлнинг тананинг алоҳида қисмига ёки туалет предметларига йўналтирилганлиги. Жинсий фетишизмлар экскрементлар, аъзолар, ҳид, соч, оёқ кийим, партнер терисининг ранги ва кўпгина бошқалар бўлиши мумкин.

Пигмалионизм – жинсий майлнинг ҳайкалга ёки тананинг тасвирига йўналтирилгани, шаҳвоний асабийлашиш мақсадида уларни кузатиш.

Нарциссизм – ёки патологик аутоэротизм – ўз танасини кузатишда жинсий суқланишнинг пайдо бўлиши.

Орализм – бунда оргазмга гениталийни шерик томонидан лаблар ёки тил билан қитиқлаш натижасида эришилади.

Бошқа жинсий бузилишлар ҳам кузатилади:

педофилия – болаларга жинсий мойиллик;

геронтофилия – қарилик ёшидагиларга жинсий мойиллик;

некрофилия ўликларга жинсий мойиллик;

зоофилия – ҳайвонларга жинсий мойиллик;

инцест ёки қон аралашуви – қондош қариндошларга (қариндошликнинг тўртинчи даражасигача) жинсий мойиллик;

эксгибиционизм – бошқа жинс кишиси олдида жинсий аъзоларни яланғочлашга интилиш;

пиролагния – жинсий қониқиш мақсадида оловни кузатиш;

плюрализм – гуруҳли секс.

 

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!