TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Жинсий олат ўлчами қанчалик аҳамиятли?

Эркакларнинг асосий қисмини ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам қуйидаги саволлар ташвишга солади: жинсий олатимнинг ўлчами етарлими, қониқтира оламанми, қандай қилиб катталаштирсам бўлар экан, аслида нормаси қанча?

Wessels ва Lue (1996) маълумотларига кўра, жинсий олатнинг тинч ҳолатидаги ўртача узунлиги 8,8 ва 9,7 см орасида бўлса, тортилган ҳолатда (эрекцияга муқобил) эса 12,4 см. Ponchietti ва ҳамкасабалари ҳам 2001 й.да 3300 та ёш эркакларни кўригидан сўнг юқоридагига ўхшаш хулоса беришган, яъни 10 см.дан 12,5см.гача. Барча текширувларда антропометрик текширувлар ҳам ўтказилган ва кучсиз корреляция кузатилган.

Пенисни катталаштириш ниятида шифокорга мурожаат қилган эркакларда жинсий аъзоси ўлчами одатда нормада бўлади. Бундай ҳолатни мутахассислар эркаклар ечиниш хонаси комплекси деб аташади. Эркаклар ўз жинсий аъзоларига юқоридан қарагани учун кичикроқ туйилади, лекин ёнбошдан қаралса, барчаники билан баробардир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, тинч ҳолатда кичик кўрингани билан эрекция ҳолатига ўтганда ҳеч қандай пропорцияга амал қилмаган ҳолда катталашади.

Эрекция пайтида 9,5 см.дан кичик бўлсагина жинсий олат кичик деб ҳисобланади. Баъзи мутахассислар эса 7,5 см ҳам дейишади.

Жинсий олатни катталаштириш иккига бўлинади: нохирургик ва хирургик.

Операциясиз усулларга вакуум ва тракцион усуллар киради. Вакуум усулда махсус манфий босим ҳосил қиладиган жиҳоздан фойдаланилади. Манфий босим ҳосил қилиш ҳисобига олатга қон оқими кучаяди, гуёки тўқималарнинг чўзилишига олиб келади дейилади. Натижа олиш учун камида 12 ой давомида ҳар куни қилишлари керак бўлади. Лекин ишончли натижага эришилганлиги ҳақидаги маълумотлар адабиётларда йўқ, узоқ муддат ишлатиш натижасида терида жароҳатланишлар, гематомалар вужудга келади.

Яна бир операциясиз усул бўлган тракцион (чўзиш) усул юқоридагига нисбатан эффектив ҳисобланади. Асосида жинсий олат тўқималарини куч билан узоқ муддат чўзиш, тортиш ётади. Бунинг учун экстендерлар (Andro-Penis ва ҳ.к.).дан фойдаланилади. Бу жиҳоз бериладиган кучни назорат қилиб туради. Ва кучни аста секинлик билан орттириш тавсия қилинади. Керакли натижага эришиш учун камида олти ой давомида ташиб юришлари керак. Кунига саккиз соатгача. Экстендердан фойдаланганлар 2,5-3 см.гача узайганини айтишади, лекин бу усулни ҳам узоқ йиллик натижалари қайд қилинган мақолалар йўқ. Камчиликлари – ҳар куни ташиб юриш зарар келтиради. Чўзилгани учун оғриқ, гематома (қон қуйилиши), жинсий олат эгриликларни ва пейрони касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Юқорида кўрсатилган усуллардан операциядан кейин фойдаланиш баъзи мутахассисларга кўра оперциянинг ножўя асоратларининг олдини олиш учун мумкин.

Хирургик усулларга:

– жинсий олатни узайтириш;

– жинсий олатни қалин (йўғон)лаштириш;

– жинсий олат бошчасини катталаштириш;

– ушбу усулларнинг комбинацияси киради.

Шуни таъкидлаш жоизки, жинсий олатнинг узунлиги ва қалинлиги жинсий алоқани сифатли қилмайди, аксинча, қаттиқлиги ва шу қаттиқ ҳолатда узоқ тура олиши муҳимдир.

Зарифжон Муродов, уролог-андролог

Манба: andrology.uz

'Жинсий олат ўлчами қанчалик аҳамиятли?' 9 комментариев

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-400">

    02.04.2016 @ 16:36

    Salom menda siydigim kelganday bo`ladi?

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-628">

    06.06.2016 @ 11:57

    АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ.
    1)СИЗНИ АЙТГАН ГПЛРИНГИЗГА КУШИЛАМАН 90%.ЛЕКИН АНЧА ОЙЛАРДАН БЕРИ МЕНИ БОШИМДАН ШУНДАЙ ХАЕЛЛАР ЮРИБДИ. ЕШИМ 39ДА, 2 ТУРМУШ.ТУРМУШ УРТОГИМ 13ЕШ КИЧКИНА 2-3 ЙИЛДАН БЕРИ МЕНДА ТЕЗ ТУГАТИШ СЕЗИЛДИ.УТГАН ХАФТА ДОХТИРГА БОРДИМ ДОГРИЛАР ЕЗИБ БЕРДИ ПРОСТАТА БУЛИШИ МУМКИН ДЕБ.УКОЛ ДОГРИ, СВЕЧАЛАРНИ ОЛИБ ЮРИБМАН КЕЙИН ЯНА ТЕКШИРИБ КУРАМИЗ ДЕЙИШДИ БУ БРИНЧИ МАСАЛА.
    2)1-2 КУН ОЛДИН ХАЛИ КИРГИЗМАСДАН ТУГАТДИМ БУНИСИГА НИМА ДЕЙСИЗ.КАСАЛИГИМ КАНАКА ВА КАЙСИ ХОЛАТДА. БАЛКИ ЕШИМ БУНГА ТАЪСИР КИЛАЕТГАНДИР.ХАММАДА ШУНАА БУЛАДИМ.
    3)УЗИНЛИК ВА КАЛИНЛИГИ ХАМ МЕНИ ЖУДА ХАМ КОНИКТИРМАЙ ТУРИБДИ. МЕН ЕШИМИЗ КАТТАЛАШГАН САРИ УЗУНЛИГИ ВА КАЛИНЛИГИ УЗИ КАТТАЛАШИБ БАРСА КЕРАК ДЕБ УЙЛАГАН ЭКАНМАН ХОЗИРГИ КУНДА ШУ НАРСАГА ЭТИБОР КИЛИБ БИР ХУЛОСАГА КЕЛДИМ ВА ХАР ТАМОНЛАМА КАТТАЛАШТИРИШНИ ХОХЛАЙМАН.ШУНГА БАЛКИ КАНДАЙДИР УСУЛЛАРНИ ЕКИ МАЗЬМИ УКОЛЛАР БОРЛИГИНИ АЙТСАНГИЗ.РАЗМЕРИ 14,7СМ КАЛИНЛИГИ 4-5СМ БУЛСА КЕРАК УЗУНЛИГИНИ 17-18СМГА КАЛИНЛИГИНИ 6-7СМ КИЛАСА БУЛАДИМИ ЕРДАМИНГИЗ ВА МАСЛАХАТИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-1288">

    10.01.2017 @ 00:39

    Аввалам бор ассалому алекум мани ешим 32да уйланганман манам шу жинсий алокада булганимда 5-7мин орасида тугатиб куяман,буйдоклигимдан шунака нима маслахат берасиз балки канакадир дори дармон тавсия киларсиз жавобизи кутаман

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-1381">

    07.02.2017 @ 00:21

    Менда хам тез булиб колади бунга сабаб нима размери узунлиги 11 см калинлиги 3 илтимос иложиси булса ердам беринг

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-1566">

    20.03.2017 @ 15:51

    Ассалам алейкум духтирдан маслахат сурамокчи едим

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1 parent" id="comment-1567">

    20.03.2017 @ 15:54

    Асалам алейкум ака сизга саволим бор еди, уйланганман битта фарзандим бор ешим 30 да, кейинги пайтлари турмай коляпти турсаям буш туради тарранг турмайди, яна уша гап тез тугап коляпти 5 мин бу куп нари борса 2 мин. енг емони жинсий хает екмай бораеткандек, уйкудахам муаммо соат 10 етсамхам 12, 1ларгача ухлаб кетолмайман, ерталаб огир булиб уйгонаман. йчмайман (туйлардан ташкари) нос чекаман, базан сигарета чекаман(2  кунда бир маротоба) ишлайман ишим енгил (сотувчи), вилосипедда катнайман,
    (екоридагилар учинми кейинги пайтлар асабий булиб колдим уйдахам арзимаган нарсаларга жанжал, узимни тутолмай коламан умуман назорат килолмай коламан гуеки уша пайтлари кимдир мени бошкареткандек)
    Илтимос ака менга маслахат беринг. аввалдан катта рахмат.

      li class="comment even depth-2" id="comment-2406">

      14.05.2017 @ 09:51

      Велосипед эркакга жуда катта зарари бор.

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-3065">

    05.08.2017 @ 17:21

    Кечаси хотинингга ок ёг билан ёглат! Кейин ишни бошла!

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-3074">

    06.09.2017 @ 23:21

    Салом алекум мен буйдокман жинсий алока пайтида 25 30 дакика давом етади бу яхшими йо йомон базилар яхши базилар йомон дейишади

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!