TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ЖОН АЗОБИ: УЧ ШОХЛИ НЕРВ НЕВРАЛГИЯСИ

Бирор жойингиз оғриб турса, оғриганда ҳам қаттиқ азоб берса, ҳеч нарса татимайди, Шунинг учун ҳам халқимизда « Соғлом танда – соғлом ақл», «Соғлигинг – бойлигинг» деган мақоллар бекорга айтилмаган. Жонингиз қийналаётгани шундоққина юзингиздан билиниб туради. Лекин баъзи ҳолларда юзингизнинг ўзи оғриб аъзоб берса-чи? Мободо тишингиз оғриб қолгудек бўлса, бунга нервлар сабаб бўлаётганини баъзан ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Баъзан тиш оғриғига, нервларнинг оғриши ҳам қўшилиб кетади. Юзнинг бу каби азоб чекишига кўпинча уч шохли нерв невралгияси сабаб бўлади.

Касалликнинг номидан кўриниб турибдики, бу нервнинг учта асосий шохи бор. Уч шохли нервнинг III шохининг зарарланиши амалда нисбатан кам учрайди.

Неврологияда оғриқлар! Бунда кесгандек, сачгандек, отгандек, худди ток ургандек бўлади ва беморга жуда қаттиқ азоб беради.

Бу касалликларни асосан невропатологлар даволайдилар, лекин кўпинча беморлар адашиб терапевтлар, айниқса, стоматологларга мурожаат қиладилар.

Врачлар тажрибасида уч шохли нерв невралгияси билан бир қаторда невралгоневрит ҳам учраб туради. Баъзи врачлар бир-бирига ўхшаш бу икки, лекин ҳар хил даволаш керак бўлган касалликни бир-биридан ажрата олмайдилар. Натижада иккаласига ҳам бир хил даво қилинади. Бу икки касалликни даволашда энг устивор вазифа аввало уларни бир-биридан ажрата билиш керак, шундагина кўзланган натижага эришиш мумкин.

Уч шохли нерв невралгияси инфекция таъсири, моддалар алмашинувини бузилиши (қандли диабет), шу нерв шохчалари йўналган бош суяги тешикларида ва суяк ичи каналларида содир бўлаётган ўзгаришлар туфайли вужудга келади. Уч шохли нерв невралгиясининг ривожланишига бош суяги ўсишидаги нуқсонлар ҳам сабаб бўлади. Уч шохли нерв невралгоневрити грипп, тонзиллит, сил, захм, шикастланиш ва шамоллаш натижасида юзага келади. Юз-бурун коваклари яллиғланиши (синуситлар), тиш ва милкнинг оғриши ва бошқа ҳар хил касалликлар натижасида оғриқ азоб беради.

Уч шохли нерв невралгияси ҳақида бундан 200 йил муқаддам батафсил баён қилингин бўлса-да, шу кунгача унинг пайдо бўлиши сабаби охиригача аниқланмаган. Ушбу йўналишда олимлар изланишлар олиб бормоқда. Тахминларга кўра, бу касаллик эндокрин моддалар алмашинуви, томир ва иммунологик ўзгаришлар таъсирида пўстлоқ, пўстлоқ ости структураси реактивлиги бузилиши натижасида пайдо бўлади.

Юз терисида, асосан оғиз шиллиқ пардаларида ва ҳатто тишларда, шунингдек, милк соҳасида кичик-кичик соҳаларга нарса тегиши, иссиқ ёки совуқ таъсир қилиши оғриқ хуружларининг бошланишига сабаб бўлади. Овқатни чайнаш, гапириш, кулиш ва ҳатто шамол тегиши оғриқ хуружларига сабаб бўлиши мумкин.

Уч шохли нерв невралгиясида юзнинг маълум бир жойи қаттиқ, хуружсимон, чидаб бўлмайдиган даражада оғрийди. Юзнинг шу нерв шохчаларига хос қисмлари оғрисада, зарарланмаган шохчаларига ҳам оғриқ таъсир этади.

Оғриқ жизиллатувчи, куйдирувчи, санчувчи ток ургандек табиатда бўлади. Оғриқ хуружлари вақтида юз мушаклари тортишиб қолиб, қаттиқ азоб беради.

Бу касалликнинг ўзига хос белгиларидан яна бири шуки, бемор оғриқ бошланиши биланоқ оғзини ярим очганича қимирламай қотиб туради, кейин қўли ёки даструмоли билан оғриётган ерни ишқалай бошлайди. Кўпинча оғриқ бошланиши биланоқ бемор кавш қайтараётгандек ёки чапиллаётгандек ҳаракатлар қилади. Бу азобли оғриқлар бир неча сониядан 2-3 дақиқагача давом этади ва бир кунда бир неча марта, айрим ҳоллларда кетма-кет такрорланади. Ҳар бир оғриқ хуружи вақти-вақти билан ўз-ўзидан пайдо бўлаверади. Лекин гаплашаётганда, овқатланаётганда, совуқ хаво тегиши натижасида ёки аксирганда оғриқ қўзғалиши мумкин.

Айрим вақтларда юз мушаклари ҳаракати ҳам оғриқ хуружлари қўзғашига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзи беморлар юзларини ҳаракатлантиришдан қўрқиб, врач саволларига гапирмасдан ёзма равишда жавоб қайтарадилар. Бемор тишларини тозаламайди, соқолини олмайди ва ҳаттоки кулмайди чунки салгина ортиқча ҳаракат, бирозгина тегиниш ҳам азоб беради. Шўр ёки ширин, совуқ ва иссиқ нарсаларни еганда ҳам оғриқ хуружи тутиб қолади.

Оғриқ хуружи вақтида кўпинча вегетатив ўзгаришдар рўй бериб, кўздан ёш оқади, бурундан сув келади, юз қизариб ёки оқариб кетади, тер босади. Оғриқ хуружи ўтиб кетгандан кейин касал бўшашиб, беҳол бўлиб қолади, оғзида темир мазаси пайдо бўлади.

Қаттиқ азоб берадиган оғриқлар тўсатдан ҳеч бир сабабсиз пайдо бўлиб, бир кунда бир неча маротаба кетма-кет такрорланиб туради,шунинг учун бемор яна оғриб қолишидан қўрқиб, ваҳимага тушади. Касаллик борган сари зўрая боради.

Яна айрим ҳолларда бемор оғриқлар натижасида бутунлай ухлай олмайди. Иш қобилияти пасайиб, иштахаси йўқолади.

Оғриқ хуружи йўқ пайтларда юзнинг бирор жойига қўл тегиб кетса яна хуруж пайдо бўлади. Бу жойлар «Триггер соҳалари» деб аталади ва кўпинча оғиз бурчакларида, бурун катакларида, даҳанда ва бошқа жойларда жойлашади. Бемор силкинмасликка ҳаракат қилиб, авайлаб, секин-аста қадам босадиган бўлиб қолади. Чунки қаттиқ қадам ташлаганда ҳам оғриқ пайдо бўлади.

Оғриқ хуружларидан ташқари беморнинг оғзи қурийди ва қичишади, танглайи ва тишига бирор нарса тегиб тургандек бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу касаллик билан аёллар, хусусан, 40 ёшдан ошган аёллар эркакларга қараганда кўпроқ чалинадилар. Лекин бу касаллик болаларда умуман учрамайди.

Ҳозирги кунда бу касаллик консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволанади. Муолажаларни фақат врач-невропатолог кузатувида олиш керак. Оғриққа чидаб юрмаслик, албатта, даволаниш шарт. Ўзбилармонлик билан турли дорилар ичиш, уйда иссиқ қилиш, буғлаш ёрдам бермайди. Сизга маслаҳатимиз, иложи борича асабингизни бузманг. Асабийлик кўпинча неврологик касалликларга сабаб бўлади. Юзингизни доимо совуқдан асранг.

Қуйидагиларни синчиклаб ўқисангиз, дардингизни қаердалигини билиб оласиз.

Юқорида айтиб ўтилганидек уч шохли нерв учта шохчалардан иборат. Бироқ булардан ташқари, бу нервлар дарахтида, яна кичкина бир шох ўсади, баъзан куйгандек, ачиштирадиган қаттиқ оғриқ шу ерда етилади.

Биринчи шохчани олиб кўрайлик. Уч шохли нервнинг бурун-киприк тугуни невралгияси бўлиб, офтальмология бўлимига киради. Шунинг учун ҳам кўз олмаси, қош усти ва буриннинг тегишли томони оғрийди. Оғриқ кечаси пайдо бўлса, кўздан ёш оқади. Конъюнктивит пайдо бўлиши мумкин. Бунга касалликнинг эрта яъни ўртача 30 яшли одамларда пайдо бўлиши хос бўлиб, оғриқ бир кеча-кундузгача тўхтамайди.

Иккинчи шохча эса танглай қаноти тугуни бўлиб, асосан жағ соҳаси оғриб, оғриқ чаккага, энсага баъзан елкага беради. Хуружлар асосан тунда ёки кечаси бошланиб, ўн дақиқача давом этади.

Учинчи қулоқ-чакка невралгиясида эса чакка, қулоқнинг ичи, ташқи эшитув йўлининг олдинги девори ачишиб, симиллаб, баъзан лўққиллаб оғрийди.

Оғриқ пастки жағга ўтиши мумкин. Бунда кўплаб сўлак оқади.

Тўртинчиси – тил нерви невралгияси. Ҳар қандай ёшда пайдо бўлади. Унга инфекция, заҳарланиш, шикастланиш, томир касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Кўпинча тилнинг тегишли томонида сезгирлик камаяди. касаллик узоққа чўзилганида фақат оғрибгина қолмай, балки таъм билиш сезгиси ҳам йўқолиши мумкин.

 

'ЖОН АЗОБИ: УЧ ШОХЛИ НЕРВ НЕВРАЛГИЯСИ' 12 комментариев

    li class="comment even thread-even depth-1 parent" id="comment-112">

    10.03.2015 @ 20:25

    Манда уч шохли нерв азоб бервоти доволатдим самара бумади

      li class="comment byuser comment-author-abror bypostauthor odd alt depth-2" id="comment-117">

      16.03.2015 @ 00:26

      Дорилар фойда бермаганда, сўнгги чора сифатида жарроҳлик усули қўлланади. Муолажа пайтида шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш жуда муҳим. Малакали ва тажрибали мутахассисга мурожаат этганингизга ишонч ҳосил қилинг.

      li class="comment even depth-2" id="comment-177">

      04.07.2015 @ 18:04

      Уч шохли нерв касалликни давоси борми

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-113">

    10.03.2015 @ 20:26

    Manga yordam berila

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-130">

    25.03.2015 @ 23:14

    Men yoshim 27 da 1 kun oldin chap yuzim negadir galati ya’ni karaxt holda duxtur huzurida bordim duxtur menga uch shoxli nevralgiyasi dib tashxis quydi hozirgi kunda davollanyapman tasirini sezmayapman yuz qismim ung tomonga tortishyapti lekin menga ogriq yuq bu kasallik ogriqsiz utishi Ham mumkinmi??? iltimos javobini kutaman

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-138">

    06.04.2015 @ 16:44

    Мени акам 10 йилдан бери уч шохли нерв касалигидан азоб чекади, хар хил даволаниш усулларидан фойдаланиб курди албатда невролог назорати остида, лекин хали хам азобланиб юрибди. Жаррохлик йули билан тузатиш мумкин деган фикр билдирдингиз. Шуни кайси ва кандай шифокорга еки клиникага мурожат килишимиз мумкин? Маслахатингиз ва фикрларингиз жуда лозим.

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-142">

    19.04.2015 @ 14:57

    A.a Xammага соглик тилеман. бу кассаликни давосини кайердан топиш мумкин олдиндан рахмат.

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-278">

    10.11.2015 @ 12:41

    Salom hammada shu kassali manda uch shohli nerv diyishdi lekin nevrohirurgla boshimi MRT qlishimi etishdi mani boshimda osimta borligini etishdi lekin man tushkunliga tushmadim dardini bergan Ollohim shifosinyam beradi osimta nervlani siqib qoyish hisobiga pristup berarkan

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-536">

    07.05.2016 @ 07:49

    Davosini topdizmi kasallikni

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-966">

    20.11.2016 @ 23:28

    Бу касалликни давоси денервация дейилади бунда хеч канака жаррохлик усули кулланилмайди, факатгина айнан шу нерв толасига тугридан тугри радио частотали нур юборилади, Биринчи муолажадан сунг огрик билан хайирлашасиз. Маьлумот учун 94 921 99 99 Шерзод

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-1328">

    19.01.2017 @ 12:25

    Бу касаллик менда хам бор. 7 ойдан бери бир канча нервпатологларда даволандим. Шифо топмадим. Давоси булса айтинглар илтимос.

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-1346">

    25.01.2017 @ 22:15

    ВСД бу хам шу касалликни куриниши булса керак, анча вакт булди олган муолажалар кор килмаябди, кандай килиб даволаса булади…

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!